8 март – Халқаро хотин-қизлар куни
Газеталаримиз саҳифаларида “Сизга таъзим, сизга эҳтиром” рукни билан вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий соҳаларида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг эришаётган ютуқлари, серқирра ва ибратли фаолиятлари ҳақида ҳикоя қилувчи сурат-лавҳалар чоп этиб борилмоқда.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида таҳририятимизда турли соҳа эгалари, илм-фан намояндалари, ижодкорлар, истеъдодли ёшлар, ҳар ишда фаол хотин-қизлар билан давра суҳбатлари, адабий-бадиий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Ҳа, биз мўътабар онахонларимизга, опа-сингилларимизга лавҳаларимиз, репортажларимиз, мақолаларимиз, ижод намуналари орқали ўзимизнинг чексиз ҳурмат-эҳтиромимизни изҳор этамиз.




Байрамингиз муборак бўлсин! Янгидан-янги муваффақиятлар доимо ҳамроҳингиз бўлсин!