SIZGA TA’ZIM, SIZGA EHTIROM


    
    

    8 март – Халқаро хотин-қизлар куни 

    Газеталаримиз саҳифаларида  “Сизга таъзим, сизга эҳтиром” рукни билан вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий соҳаларида  фаолият юритаётган хотин-қизларнинг эришаётган ютуқлари,  серқирра ва ибратли  фаолиятлари ҳақида ҳикоя қилувчи сурат-лавҳалар чоп этиб борилмоқда. 
    8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида таҳририятимизда турли соҳа эгалари, илм-фан намояндалари, ижодкорлар, истеъдодли ёшлар, ҳар ишда фаол хотин-қизлар билан давра суҳбатлари, адабий-бадиий тадбирлар ташкил этилмоқда. 
    Ҳа, биз мўътабар онахонларимизга, опа-сингилларимизга лавҳаларимиз, репортажларимиз, мақолаларимиз, ижод намуналари орқали ўзимизнинг чексиз ҳурмат-эҳтиромимизни изҳор этамиз. 












   Байрамингиз муборак бўлсин! Янгидан-янги муваффақиятлар доимо ҳамроҳингиз бўлсин!  
3-03-2022, 00:18
Ko'rishlar: 472
Sahifani chop etish