ВОХА ХАБАРЛАРИ

ВОХА ХАБАРЛАРИ


 

НУРОНИЙЛАР ЁШЛАР ҲУЗУРИДА 

 

         Гурлан туманида “Бир нуронийга  ўн нафар ёш”, "Кекса авлод учрашувлари" лойиҳалари  доирасида ташкил этилаётган тадбирларда меҳнат фаҳрийлари, отахон ва онахонлар иштирок этиб, ёшларга турли соҳаларда меҳнат қилаётган элдошларимизнинг фидойиликлари, миллий урф-одатларимиз, қадриятларимиз, бебаҳо маданий меросимиз  тўғрисида сўзлаб бермоқдалар. 

        Ана шундай тадбирларда ўқувчи-ёшлар ҳам фаол иштирок этиб, фан сирларини чуқур эгаллаётганликлари, истеъдодларини намоён қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилаётганлигини алоҳида таъкидлашмоқда. Фан олимпиадаларида, ижодиёт фестивалларида, спорт мусобақаларида эришаётган ютуқларидан мисоллар келтиришмоқда.  

      Мана шундай тадбирлар давомида ёшлар ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси, волейбол ва спортнинг бошқа турлари бўйича мусобақалар ташкил этилаяпти. 





 

“Бир миллион дастурчи” шиори остида компьютер технологияларидан фойдаланиш бўйича тадбирлар ўтказилиб, унда кўплаб  ёшлар қатнашди. 

Тумандаги 29-сон мактаб ўқувчилари спорт мусобақаларида фаол иштирок қилиб, ўзларининг истеъдодларини, қобилиятларини намоён этишди.



 Нуронийлар ёшларнинг эришаётган ютуқларидан янада мамнун бўлишди.

                                                                                 Ўз мухбиримиз. 

 

24-02-2022, 15:22
Sahifaga qaytish