Barcha yangiliklar RSS

Воҳа янгиликлари

МАҲАЛЛАЛАРИМИЗ ЯНАДА ЯШИЛЛИККА БУРКАНИБ, ГУЛЗОРЛАР БАРПО ЭТИЛМОҚДА




    
   Шу кунларда Урганч шаҳридаги “Маърифат” маҳалласида бўлсангиз, бу ерда кенг миқёсда кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилаётганлигини кўришингиз мумкин. 
   Бугун ушбу маҳаллада бўлганимизда, Амир Темур, Огаҳий, Муқимий, Фурқат, Ҳамид Олимжон, Маърифатчилар, Фаёзов ва бошқа қатор кўчаларда кўчат экиш ишларида маҳалла аҳли  уюшқоқлик билан иштирок этиб, улар кўчат экишда, гулзорлар барпо этишда янада фаол қатнашишга аҳд қилишганлигини алоҳида қайд этишмоқда. 
   - Дарахт кўчатларини экиш билан бирга уларнинг тўғри парваришланишига ҳам алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Маҳалламизда асосан гужум, тут, олма, гилос ва бошқа дарахт кўчатлари экилаяпти. Чунки ушбу дарахт кўчатларининг унумдорлиги яхши бўлиб, бошқаларига қараганда тезроқ етилади,  – дейди “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Аминбой Ҳажиев. - Шаҳримиз кундан-кунга чирой очиб, яшилликка бурканиб бораётганлигини кўриб, жуда қувонамиз. Шунингдек, маҳалламизда янгидан гулзорлар барпо этилиб, атрофида аҳолининг дам олиши учун қулай шароитлар яратилаяпти. 
   - Келажакда ушбу экилаётган дарахтлар ўсиб, каттайиб бирлари ёз кунлари соя берса, яна бирлари эса мева беради. Уларнинг соясида дам оламиз, мевасидан ҳам тановул қилиб, баҳраманд бўламиз, - дейди меҳнат фахрийси Собиржон Сафоев. -  Бундай кўкаламзорлаштириш, маҳалламизни боғу роғларга айлантириш тадбирларида иштирок этаётганимиздан барчамиз хурсандмиз. Кўчаларимиз янада чирой очиб, гўзаллашмоқда. 
   Ҳа, шу кунларда ушбу маҳаллада кекса-ю ёш кўкаламзорлаштиш, гулзорлар яратиш ишларида катта кўтаринкилик билан фаол иштирок этмоқдалар. 
                                                                                                     Отахон РАҲИМ. 

 
 

24-02-2022, 16:52
Ko'rishlar: 476
Sahifani chop etish