Barcha yangiliklar RSS

Воҳа янгиликлари

MILLIY LIBOSLAR - QADRIYATLAR KO‘RKI




Адрас, атлас, шойи, ипак матоларидан тайёрланган миллий либослар ҳамиша ўзининг нафислиги, гўзаллиги, жозибаси, чиройи билан барчани беихтиёр диққат-эътиборини тортади. Ўзбек миллий либослари жуда ёрқин, чиройли, қулай бўлиб, улар халқимизнинг бой маданий анъаналари, турмуш тарзининг бир қисмидир. 

Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида миллий либосларни эгнига кийган хотин-қизларни, онахонларимизни кўриб, янада дилингиз яйрайди. 




Шунингдек, мунтазам равишда миллий либосларнинг намойиши, кўргазмалари ташкил этилаяпти. Қўли гул чеварлар ёшларга атлас, адрас матоларидан миллий либосларни тайёрлаш бўйича маҳорат дарсларини ўтказаяптилар. Миллий либослар қизлар, аёлларимизга янада кўрк бағишлаб, чиройига чирой қўшмоқда. 

Баҳор фаслининг гўзал лаҳзаларида атлас, адрас, шойи, ипакдан тайёрланган “ял-ял ёниб” турадиган миллий либослар кўзингизни қувнатади. 

Ҳа, миллий либосларимиз - қадриятларимиз кўркидир. 

 

                                               Ўз мухбиримиз.

 


6-05-2025, 15:43
Ko'rishlar: 11
Sahifani chop etish