MAHALLALARDA SAVDO YARMARKALARI TASHKIL ETILMOQDA

MAHALLALARDA SAVDO YARMARKALARI TASHKIL ETILMOQDA


        Ширин-шакар мевалар, сабзавот маҳсулотлари сифатли ва арзон нархларда...

    Муборак Рамазон ойида миллий анъана ва қадриятларимиз янада кенг намоён бўлиб, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга, беморларга меҳр-саховат кўрсатилиб, хайрия тадбирлари давом этмоқда. 
    Шунингдек,  туманларнинг энг чекка  маҳаллаларида қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил қилиниб, аҳолига янада қулайликлар яратилмоқда. 
 Жумладан, Янгибозор тумани ҳокимлиги томонидан “Наврўз”, “Янгиёп”, “Дўстлик”, “Навбаҳор” каби 30 та маҳаллаларнинг ўзида озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан гўшт, тухум, картошка, гуруч, мева-сабзавотлар ва бошқа кундалик турмушда зарур бўладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари хизматлари йўлга қўйилмоқда. 
    - Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган маҳалламиздаги ярмарка хизматидан барчамиз мамнунмиз. Чунки, энг аввало, ушбу ярмарка уйимизнинг ёнгинасида жойлашган. Қолаверса, маҳсулотлар  сифатли бўлиб, арзон нархларда сотилаяпти, - дейди “Манғитлар” маҳалласида истиқомат қилаётган Гулчеҳра Ўрозметова. – Моҳи Рамазон ойида ташкил этилаётган бундай қулайликлардан қўни-қўшнилар ҳам мамнун. 
    Ҳа, бундай савдо ярмаркалари ушбу ой давомида  мунтазам равишда фаолият юритади. Бу эса аҳолига янада қулайликлар яратади.

                    Ў.РАҲИМОВА. 

            
    
12-04-2022, 20:58
Sahifaga qaytish