JORIY YILDA AHOLIGA JAMOAT TRANSPORTI XIZMATI KO’RSATISH YANADA RIVOJLANADI

JORIY YILDA AHOLIGA JAMOAT TRANSPORTI XIZMATI KO’RSATISH YANADA RIVOJLANADI


 


     Ушбу йилда жамоат транспортини янада ривожлантириш учун ва аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қишлоқлардан туман марказларига, туман марказларидан вилоят марказига ҳамда туманлараро қўшимча равишда 18 та янги автобус йўналишлари ташкил қилинади.
     2022 йилда вилоятимизда шаҳар ва қишлоқларда аҳолига жамоат транспорти хизматини янада яхшилаш учун 48 дона янги автобус ҳамда 26 дона микроавтобуслар сотиб олинади.
     Шунингдек, Қўшкўпир туманида 1 та  автостанцияни янгидан қуриш, Гурлан ва Хазорасп туманларида 1 тадан автостанциялар ҳамда Урганч шаҳридаги автовокзални реконструкция қилиш ишлари якунига етказилади.
     Айни кунларда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 10 та замонавий  бекатлар қурилиши давом этмоқда. 
         
11-03-2022, 14:27
Sahifaga qaytish