- Истиқболли лойиҳалар, фан-техника ютуқлари қишлоқ хўжалиги соҳасига кенг татбиқ қилинмоқда.
Жорий йилда вилоятимизда қишлоқ хўжалиги тармоқлари ҳар томонлама ривожлантирилади. 2022 йилда янги ўзлаштирилган ерлар ва самарасиз боғ-токзорлар ўрнида 955 гектар интенсив боғ ва 2 минг гектар узумзор барпо этилади. Жумладан, Олтиариқ тажрибаси асосида Боғот туманида 1,2 минг гектар майдонда узумчилик кластерлари ташкил этилади.
Шунингдек, вилоятда 400 гектар замонавий иссиқхоналар ва 1 та йирик агрологистика маркази ишга туширилади.
Шоличиликда кластер усули кенг жорий қилинади. Кўчат усулида шоли экишга ўтилиб, йилига 2 марта ҳосил олиш йўлга қўйилади. Шунингдек, йилига 1 минг гектарда шолини томчилатиб суғориш йўлга қўйилади.
Мисол учун, Гурлан туманида 600 гектар ерда кўчат тайёрлашдан бошлаб, қайта ишлашгача бўлган жараённи тўлиқ қамраб олган 2 та шоличилик кластери ташкил этилади.
2022 йилда коллектор-дренаж тармоқларига 10 та насос станциясини ўрнатиш орқали, қўшимча 160 миллион куб. метр сув қишлоқ хўжалигида фойдаланишга йўналтирилади.
Бунинг ҳисобидан, Гурлан, Шовот, Қўшкўпир, Урганч, Хонқа, Янгибозор туманларида қўшимча 20 минг гектар ерни суғориш ва 150 минг тонна шоли етиштириш имконияти яратилади.
Тупроққалъа тумани чорвачиликка ихтисослаштириб, 3,5 минг гектар майдонларда 68,1 минг тонна озуқа экинлари етиштириш, гўшт-сут йўналишида 6 минг бош йирик шохли қорамол, 30 минг бош қўй ва эчки, 200 минг бош парранда боқиш йўлга қўйилади.
Шунингдек, ушбу йилда қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларига истиқболли лойиҳалар кенг татбиқ этилиб, мазкур соҳа янада ривожлантирилади.
Газетамиз саҳифаларида қишлоқ хўжалиги соҳасига оид мақолалар изчил равишда чоп қилиб борилмоқда.