''YASHIL MAKON'' UMUMMILLIY LOYIHASI DOIRASIDAGI TADBIRLARDA YURTDOSHLARIMIZ FAOL QATNASHIB, SHAHAR, QISHLOQLARDA GO'ZAL BOG'LAR, GULZORLAR BARPO ETMOQDALAR

''YASHIL MAKON'' UMUMMILLIY LOYIHASI DOIRASIDAGI TADBIRLARDA YURTDOSHLARIMIZ FAOL QATNASHIB, SHAHAR, QISHLOQLARDA GO'ZAL BOG'LAR, GULZORLAR BARPO ETMOQDALAR




   Жорий йилнинг 1 мартидан мамлакатимизда “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланиб, унда юртдошларимиз фаол иштирок қилмоқдалар. 
Ўтган йил кузда  вилоятимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 5 млн. 825 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар экилди.      Шунингдек,  24,6 гектар майдонда “Яшил боғ” ва «Яшил жамоат парклари» ташкил қилинди.
   Бу йил баҳор мавсумида вилоят ҳудудида 9 млн. 55 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар экилиши режалаштирилган.
 



  Вилоятда “Яшил ҳудудлар” салмоғини ошириш мақсадида барча туман ва шаҳарларда жорий йилда жами 123 гектар майдонда “Яшил боғлар” ҳамда жами 144  гектар майдонда “Яшил жамоат парклари” ташкил этилади. Баҳор мавсумида аҳоли хонадонларига 10 тупдан:  5 туп мевали  ва  5 туп манзарали дарахт кўчатларини экиш белгиланган.    
   Айни пайтда вохамиз шаҳар ва қишлоқларида дарахт кўчатларини экиш жадал суръатларда, уюшқоқлик билан давом этмоқда. 




   Навбаҳорнинг илк кунлариданоқ кўчалар, ҳиёбонлар, ҳовлилар олдиларига мевали, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, гулзорлар барпо этилмоқда. Бу эзгу ишда элдошларимиз катта кўтаринкилик билан иштирок этиб, янада фаол бўлмоқдалар. 
 
 
3-03-2022, 02:02
Sahifaga qaytish