2022 YILDA VILOYATIMIZDA AMALGA OSHIRILADIGAN REJALAR KO’LAMI KENG…
2022 йилда вилоятимизда барча соҳаларда истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқаришга татбиқ этилиб, кенг миқёсда амалий ишлар олиб борилади.
Маҳаллаларда тадбиркорликни изчил равишда жорий этиш орқали 18 мингга яқин янги иш ўрни яратилади.
Туризм ва ҳунармандчилик вилоятда янги иш ўринларини яратишда асосий драйвер соҳалар ҳисобланади. 2022 йилда 46 та янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиб, улардаги ўринлар сони 580 тага етказилади.
Жумладан, Урганч шаҳрида 4 та, Хива шаҳрида 17 та, Шовот туманида 15 та ва Хива туманида 10 та янгидан меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этилади.
Ҳунармандчилик йўналишида 2022 йилда 3 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади. Масалан қуйидаги туманларда - Хонқада кигиз тайёрловчилар, Янгиариқ ва Қўшкўпирда кулоллар, Хивада гиламчи ва ёғоч ўймакорларини қўллаб-қувватлаш учун уларга кредит маблағлари берилади ва асбоб-ускуналар сотиб олишга субсидиялар ажратилади.
Қўшкўпир туманида янги дизайндаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва қадоқлаш, электрон савдо платформаси орқали сотиш, маркетингга ўқитиш бўйича Ҳунармандлар ўқув маркази ташкил этилади.
Қўшкўпир, Шовот, Урганч туманларида ип-калава ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар ишга туширилади. Уларда маҳаллий ёшлар фаолият юритиб, уларнинг касб-ҳунар бўйича билим ва малакалари оширилади. Янгидан иш ўринлари яратилади.
2-03-2022, 22:09
Sahifaga qaytish