HAMKORLIKDAGI FAOLIYAT YANADA TAKOMILLASHADI

HAMKORLIKDAGI FAOLIYAT YANADA TAKOMILLASHADI

   ВИЛОЯТИМИЗДА 27 ИЮНЬ – МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ АРАФАСИДА ҚАТОР БОШҚАРМА, ТАШКИЛОТЛАРДА ЖУРНАЛИСТЛАР, БЛОГЕРЛАР ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТЛАРИ, УЧРАШУВЛАР, БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА.



   Жумладан, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоят судида ташкил этилган тадбирда вилоят суди раиси Б.Полвонов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилояти бошқармасида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи А.Юлдашев, вилоят адлия бошқармасида ўтказилган давра суҳбатида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Н.Жуманиёзовлар оммавий ахборот воситалари вакилларини, блогерларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий қутладилар.






   Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган фаолият изчил равишда ёритилаётганлиги, фуқароларнинг ҳар бир мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилиб, муаммоларни тезкорлик билан бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги алоҳида қайд этилди.





   Аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида мақолалар, кўрсатувлар мунтазам равишда бериб борилмоқда. Бу жараёнда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг масъул ходимлари, ҳуқуқшунослар, мутахассислар аҳолининг ҳуқуқий мавзудаги саволларига ҳам аниқ, содда тарзда жавоб бермоқдалар. 




   Тадбирларда келгусида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада такомиллаштириш ва бу борадаги режалар ҳақида атрофлича сўз юритилди. Журналистлар ўзларининг келгусидаги ижодий режалари билан ўртоқлашдилар.












   Касб байрами муносабати билан бир гуруҳ фаол журналистлар, блогерлар фахрий ёрлиқлар, ташаккурномалар ҳамда совғалар билан тақдирландилар. 


     Отахон РАҲИМ. 


26-06-2022, 11:19
Sahifaga qaytish