SAN'AT, ISTE'DOD, IJOD, DO'STLIK BAYRAMI

SAN'AT, ISTE'DOD, IJOD, DO'STLIK BAYRAMI



“ЛАЗГИ” ҚАЛБЛАРГА ҚУВОНЧ, ШОДЛИК, ЗАВҚ БАҒИШЛАЙДИ

“Хоразм ҳақиқати”  ва “Хорезмская правда” газеталарида Хива шаҳрида ўтказилаётган “Лазги” халқаро фестивали тадбирлари кенг ёритиб борилмоқда. 

“Хоразм ҳақиқати” газетасининг 17-сонида “Санъат, истеъдод, ижод, дўстлик  байрами” рукни  остида “Лазги” қалбларга қувонч, шодлик, завқ бағишлайди” сарлавҳали мақола ҳамда сурат-лавҳалар, интервьюлар чоп қилинди.     
 







   Мазкур мақолада  “Лазги” халқаро рақс фестивалига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилганлиги ва айни кунларда қадимий ва навқирон Хива шаҳрида ушбу фестиваль тадбирлари юксак даражада давом этаётганлиги ҳақида сўз боради.  
Фестиваль тадбирларида иштирок қилаётган Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Гавҳар Матёқубова, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Гулора Раҳимова, Ўзбекистон Республикаси халқ артистлари ака-ука Ғофуржон ва Ғуломжон Эшжоновлар ва илм-фан намояндалари, фахрий санъаткорлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, барча юртдошларимиз “Лазги” халқаро рақс фестивалининг вилоятимизда ўтказилаётганлигидан қалблари фахр, ифтихорга тўлиб, қувониб, дил изҳорларини билдирмоқдалар. 
    Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби директори Алишер Тўраев ушбу фестиваль янги истеъдодларни кашф этишда, ёшларнинг санъат бўстонига янги ижодий режалар билан  кириб келишида алоҳида аҳамият касб этаётганлигини ва ўтказилаётган маҳорат дарсларида ёшлар устозлар, мураббийлардан соҳа бўйича сабоқлар олаётганликларини мамнунлик билан қайд этди. 
    Фестиваль доирасида ўтказилаётган илмий-амалий конференциялар, тасвирий санъат асарларининг ва ҳунармандлар маҳсулотларининг кўргазмалари ва бошқа жуда кўплаб ранг-баранг тадбирлар ҳақида мақолада атрофлича фикр юритилади. 

 “Лазги” қалбларга қувонч, шодлик, завқ бағишлайди” сарлавҳали мақола билан “Хоразм ҳақиқати” газетасининг 17-сонида янада яқиндан танишишингиз мумкин.  

                        Таҳририят.
28-04-2022, 23:00
Sahifaga qaytish