ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

               ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

   “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти “Ассалом, Баҳор!, Ассалом, Наврўз!” деб номланган сурат-лавҳалар танловини эълон қилади. 
   Ушбу  танловга вилоятимизда кўкаламзорлаштириш, гулзорлар барпо этиш, ободонлаштириш ишлари акс эттирилган, шунингдек, жойларда Наврўз байрамига бағишланган умумхалқ сайилларида иштирок қилаётган фольклор-ансамбллари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, бахшилар, шоирлар, санъаткорларнинг серқирра ижодлари, ранг-баранг чиқишлари, халқ ижодиётининг дурдоналари, ҳунармандчилик, тасвирий санъат асарларидан иборат кўргазмалар ҳақида ҳикоя қилувчи сурат-лавҳаларни тайёрлаб, таҳририятимизнинг қуйидаги телеграм манзилига – 99-501-11-55 ва электрон манзилига – info@xorezmnews.uz юборишингиз мумкин. 
   Сиз томонингиздан юборилган сурат-лавҳалар “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари саҳифаларида чоп этилади ва газетамизнинг веб-сайти ҳамда телеграм каналида ёритилади.
   Танлов ғолиблари таҳририятнинг диплом ва совғалари билан тақдирланадилар. 
Мурожаат учун манзил : Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси 23-уй, 5-қават, 520-хона. 
    Телефон рақамлар : 223-11-55, 99-501-11-55
 
25-02-2022, 01:05
Sahifaga qaytish