AHOLI SIHAT-SALOMATLIGI YO’LIDA…


    

 
         
        
        2022 йилда бирламчи тиббиёт бўғинида аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат турлари кенгайиб, сифати янада оширилади.




        2022 йилда вилоят бўйича 10 та маҳаллада оилавий шифокорлик пунктлари ҳамда Урганч ва Хива шаҳарларида 2 та оилавий поликлиника ташкил қилишга 13 млрд. сўм маблағ сарфланади. 
        Шунингдек, 2 та туманлараро перинатал марказларини ташкил этиш ишларига 5,3 млрд. сўм ажратилади.
        Ҳазорасп, Гурлан ва Хива туманларида урология, травматология йўналишлари бўйича, Янгиариқ, Шовот, Қўшкўпир туманларида кардиология, неврология, эндокринология йўналишлари бўйича, Хонқа, Боғот, Янгибозор ва Урганч туманларида болалар учун гематология, неврология ва буйрак касалликлари бўлинмалари ташкил қилинади.
        Шунингдек, Хива шаҳри, Хазорасп, Гурлан, Қўшкўпир, Хонқа туманлари тиббиёт бирлашмалари лапароскопик ускуналар ва бошқа зарур тиббий воситалар билан таъминланади. 
         Гурлан ва Хазорасп туманларида туманлараро ўткир қон-томир касалликлари марказлари ва гемодиализ хизматини ташкил этиш тадбирларига  5,4 млрд. сўм сарфланади.
 

 
 
11-03-2022, 15:02
Ko'rishlar: 553
Sahifani chop etish