QISQA SATRLARDA

“Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Хоразм вилоят бўлими ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари маҳалла фаоллари билан биргаликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Урганч туманидаги “Юқорижирмиз” маҳалласида мевали, манзарали дарахт кўчатларини экиб, боғ яратишдек эзгу ишларда қатнашдилар.
***
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Хоразм вилоят бўлими ходимлари Урганч шаҳрида истиқомат қилаётган нуроний онахонлар, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар хонадонларида бўлиб, уларга байрам совғаларини топширдилар.
Ўз мухбиримиз.