2022 YILDA VILOYATIMIZDA KENG MIQYOSDA QURILISH, BUNYODKORLIK ISHLARI AMALGA OSHIRILADI
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Хонқа туманидаги “Ёш куч” маҳалласида 228 хонадонли 9 та, Янгиариқ туманидаги “Дўстлик” маҳалласида 160 хонадонли 8 та ва Тупроққалъа туманидаги “Обод” маҳалласида 100 хонадонли 5 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади.
Шунингдек, 2022 йилда жами 1 минг 425 та шундан, 925 та уй-жойлар сотиб олиш учун ҳамда 500 та якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун 53,6 млрд. сўм субсидиялар ажратилади.
Вилоятда қурилиш-ободонлаштириш ишлари янада жадаллаштирилади. Хусусан, 2022 йил Инвестиция дастурига асосан жами 71 та объектда реконструкция, қурилиш ва таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш чоралари кўрилади. Жумладан, 7 та соғлиқни сақлаш, 19 та мактаб, 9 та мактабгача таълим, 4 та жисмоний тарбия ва спорт объектлари, 10 та ичимлик суви ва оқава сув тармоғи, 13 та шаҳарлар ва туманларнинг кўчаларини замонавий кўринишда қайта таъмирлаш, 24 та мелиорация ва ирригация тизими, автомобиль йўли объектлари ва кўприклар таъмирланади.