KO’CHAT EKISH VA OBODONLASHTIRISH ISHLARI JADALLASHMOQDA

Боғот тумани қишлоқларида кўзни қувонтирадиган боғлар, гулзорлар барпо этилган. Айниқса, кўплаб қишлоқларнинг
ҳовлилари олдида манзарали ва мевали дарахтлар экилган. Баҳор келиши билан доимо уйлар олдида турфа ранглардаги гуллар барқ уриб турганини кўриб, кўнглингиз яйрайди.
Шу кунларда ҳам туманнинг барча қишлоқларида кўчат экиш ишлари жадал суръатлар билан давом этмоқда. 1 мартда бошланадиган “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирида барча фаол иштирок қилишга аҳд қилган.
Ўзбекистон Экологик партияси Боғот тумани Кенгаши раиси, халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши депутати Улуғбек Иброҳимовнинг қайд этишича, кўчат экиш ва атроф-муҳитни ободонлаштириш ишларида барча фаол иштирок этишга ҳаракат қилмоқда.
- Шунингдек, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг экологик билимларини оширишга қаратилган тадбирларни ҳам ташкил этаяпмиз. Жумладан, тумандаги 27-сон умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбирда депутатлар, қатор соҳа мутахассислари, меҳнат фахрийлари иштирок қилдилар, - дейди Улуғбек Иброҳимов.
Тадбирлар давомида партиямиз туман Кенгаши қошидаги – “Орол” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари, тумандаги 14-сонли болалар ва мусиқа санъат мактаби ўқитувчиси, устоз санъаткор Йўлдош Тожиев ижросидаги сурнай наволари, куй, қўшиқлар барчани рақсларга чорлади.
Кўкаламзорлаштириш ишлари тумандаги маҳаллаларда изчил давом этмоқда.
Ўз мухбиримиз.