MUSOBAQADA EPCHILLIK VA MAHORAT NAMOYON BO'LDI

Таҳририятга келаётган мактублардан 

Спорт. Баскетбол 
 
   Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Ёшлик спорт мажмуасида спортнинг баскетбол тури бўйича “Адлия кубоги” мусобақаси ўтказилди. Мусобақада вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан жамоалар иштирок этдилар. 
    Ўғил болалардан ташкил топган Хонқа тумани ва Урганч шаҳар жамоалари ҳамда аёллардан иборат бўлган Қўшкўпир тумани ва Янгибозор тумани жамоалари мусобақанинг финал босқичида куч синашди. 
   Қизғин баҳсларга бой бўлиб ўтган беллашув натижалари бўйича хотин-қизлардан иборат бўлган Қўшкўпир туман жамоаси ҳамда ўғил болалардан ташкил топган Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоалари  1-ўринни қўлга киритиб, ғолиб бўлишди.



Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Баскетбол федерацияси Хоразм вилоят филиали раиси Нодирбек Жуманиёзов мусобақа иштирокчиларининг фаоллигини,  устоз, мураббийларнинг меҳнатларини алоҳида эътироф этди. Ҳамда мусобақа ғолибларига совғалар топширилди. 
   Вилоят адлия бошқармаси томонидан спортнинг бошқа турлари бўйича ҳам мусобақалар мунтазам равишда ўтказилмоқда. 

Расулбек ИБРAГИМОВ,
вилоят адлия бошқармаси
етакчи маслаҳатчиси.


3-11-2022, 12:12
Ko'rishlar: 457
Sahifani chop etish