1-OKTABR - O'QITUVCHI VA MURABBIYLAR KUNI

 

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҲУРМАТЛИ, АЗИЗ, ҚАДРДОН УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР! 

    “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти барча устоз ва мураббийларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этади. 
    Юртимиз ижтимоий-иқтисодий соҳаларини ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги салоҳиятли фаолиятингизни, ёшларни баркамол вояга етказишдаги эзгу ишларингизни ва барча жабҳалардаги фидойилигингизни бугун яна бир бора алоҳида қайд этиб, Сизларни байрам билан қутлаймиз! 
    Сиз азиз устоз ва мураббийларнинг самарали фаолиятингиз ҳар биримиз учун доимо ибрат бўлиб, доно, ҳикматли маслаҳатларингиз, тавсияларингиз шогирдлар йўлларини ҳамиша нурафшон қилиб, янгидан янги муваффақиятлар сари йўналтирмоқда. 
    Устоз журналистлардан Эркин Самандаров, Арслон Отажонов, Илья Нодиров, Абдулла Собиров, Олег Демчик, Оллаберган Пўлатов, Эркин Мадраҳимов (Ошиқ Эркин), Қурбонбой Матризаев, Қўзи Давлатов,  Хусайин Раҳмонов, Оллаберган Ражабов, Феруза Тангриберганова, Оймонжон Эгамова,  Бекпошша Хўжаева, Галина Нодирова, Ўктам Полвонов, Дилбаржон Бекчанова, Санобар Бердиева, Меҳрибон Тиллаева, Саражон Эгамберганова, Гулчехра Жабборова, Кишчан Хажиева, Раъно Каримова ҳамда кўп йиллардан буён таҳририятимиз билан ҳамкорликда фаолият юритиб келаётган илм-фан намояндаларидан Ўзбекистон Қаҳрамони, Гурлан туманидаги 5-сон мактаб директори  Аноржон Маҳмудова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Гавҳаржон Дурдиева, вилоят “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармаси раҳбари Ленинза Асқарова, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Ширин Рамазонова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Гавҳаржон Ибодуллаева,   профессорлар Хушнуд Бобожонов, Раҳмон Машарипов, Бахтиёр Рўзметов, халқаро “Олтин мерос” жамғармаси вилоят бўлими раҳбари, ўлкашунос Комилжон Нуржонов, физика-математика фанлари доктори Баҳром Абдуллаев, иқтисод фанлари номзоди Баҳодир Бобожонов, тарих фанлари номзоди Юлдуз Раҳмонова, филология фанлари номзодлари Шодмонжон Машарипова, Сайёра Самандарова, “Феруз-Хоразм” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Клара Жумамуротова, таниқли режиссер, ҳунарманд-қўғирчоқсоз Мансурбек Қурёзов, Урганч шаҳридаги “Темирйўлчи” маҳалласидан фахрий онахон Хуржоной Бекниёзова ва вилоятимиз таълим, мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган барча азиз, меҳрибон устозларимизни, мураббийларимизни яна бир бора байрам билан муборакбод этамиз.






    Сизларга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, янгидан янги ижодий муваффақиятлар тилаймиз!  

           “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти  бош муҳаррири Солияжон РАҲИМБЕРГАНОВА. 


1-10-2022, 16:47
Ko'rishlar: 345
Sahifani chop etish